It Project manager(Middle)

Уровень зарплаты: не указан
Ташкент
От 1 до 3 лет, Полный день, Полная занятость
Дата публикации: вчера

Общее описание

Омонатларни кафолатлаш агентлиги — стратегик аҳамиятга эга IT лойиҳаси устида иш бошламоқда. Агар сиз давлат миқёсидаги муҳим ва стратегик рақамли лойиҳанинг бир қисмиси бўлишни истасангиз ва IT лойиҳаларида жиддий тажрибага эга бўлсангиз, бу имконият айнан сиз учун. Agile, Scrum, Waterfall, Hybrid методологиялари, шунингдек Jira ва SDLC жараёнлари билан ишлаган бўлсангиз — биз сизни ўз жамоамизга таклиф этамиз.

Вазифалар:

  • IT лойиҳаларни режалаштириш ва амалга оширишда иштирок этиш

  • Бизнес талабларни йиғиш, таҳлил қилиш ва уларни техник жамоага аниқ етказиш

  • Таймлайн, вазифалар тақсимоти, ресурслар ва рисклар рўйхатини юритиш

  • Jira ва Confluence орқали лойиҳа жараёнларини бошқариш

  • Agile, Scrum, Waterfall ва Hybrid методологиялари бўйича лойиҳа жараёнларида иштирок этиш

  • Чет эллик IT-разработчиклар жамоаси билан ишлаш, вазифаларни мувофиқлаштириш ва ижрони назорат қилиш

  • Тизим интеграциялари бўйича ишчи гуруҳлар билан ҳамкорлик қилиш

  • Лойиҳа статуси бўйича ҳисоботлар тайёрлаш ва натижаларни раҳбариятга тақдим этиш

  • SDLC (Software Development Life Cycle) жараёнларига мувофиқ ишлаш

Талаб этилади:

  • 1–3 йил IT ёки рақамли лойиҳаларда иштирок этиш тажрибаси (Project Manager / Coordinator / Analyst сифатида — афзал)

  • Agile, Scrum, Waterfall, Hybrid методологиялари бўйича тушунча ёки амалиёт

  • Jira, Confluence, MS Project зимнида ишлаш кўникмалари

  • SDLC жараёнларини тушуниш

  • Дастурчилар, аналитиклар ва ишчи гуруҳлар билан самарали мулоқот қилиш қобилияти

  • Бизнес талабларни техник талабларга конвертация қила олиш

  • Тизим интеграциялари ва архитектура бўйича базавий тушунча — афзал

  • Инглиз тили — Upper-Intermediate (чет эллик разработчиклар билан кундалик ёзишма ва онлайн мулоқот олиб бориш даражасида).

  • Тизимли фикрлаш, масъулият ва мустақил ишлаш қобилияти

Шароитлар:

  • Давлат миқёсидаги стратегик рақамли ва интеграцион IT лойиҳаларда ишлаш имконияти

  • Ахборотлаштириш ва киберхавфсизлик йўналишида профессионал ўсиш

  • Кучли мутахассислар билан бирга ишлаш ва тажриба алмашиш

  • Мехнат конунчилигига мувофик расмийлаштириш

  • Халкаро курсларда бепул укиш имкони